«Давлат белгиси» ДУК Зарбхонаси дунёдаги энг ёш Зарбхоналардан биридир. Тошкент Зарбхонасининг расмий очилиш маросими 1997 йил 20 мартда бўлиб ўтди.
Зарбхона хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Ускуналар SCHULER PRESSEN, ACSYS ва бошқа таниқли компаниялар билан ҳамкорликда ўрнатилган.