БИЗНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИМИЗ
Халқаро Iso 14298:2021 стандарти химояланган босиб чиқариш жараёнларини бошқариш тизими бўйича ва INTERGRAF сертификацияси
2023 йилда «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасининг босма фабрикасида ISO 14298:2021 халқаро стандарти талабларига жавоб берадиган хавфсизлик тизими ва “Марказий банк”нинг энг юқори даражадаги INTERGRAF сертификати жорий этилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. 2023 йил сентябр ойида INTERGRAF (Bryussel Belgiya) томонидан 202203552-сонли сертификат берилган.
ISO 9001 Quality management system
Халқаро Исо 9001:2015 стандарти сифат менежменти тизими бўйича.
1997 йилдан бошлаб корхонада Iso 9001 халқаро стандарти бўйича фаолият кўрсатмоқда.
2021 йилда Iso 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизими зарбхонада ишлаб чиқилган ва жорий этилган ва қайта тузилиш муносабати билан қоғоз ва босма фабрикаларнинг мавжуд сифат тизимлари бирлаштирилди, шу тариқа Давлат белгиси давлат унитар корхонасида Iso 9001 халқаро стандарти бўйича ягона сифат менежменти тизими бўйича фаолият кўрсатмоқда. 2022-йил сентябрь ойида «TUV Thuringen» халқаро сертификатлаштириш органи томонидан (TYUF Turingen, Germaniya) Тошкентдаги ваколатхонаси «CERT Манагемент»компанияси томонидан ягона сифат менежменти тизими сертификатланди.
ISO 37001 Antibribery management system
Халқаро Iso 37001:2016 стандарти коррупцияга қарши кураш тизими бўйича. (KQIT).
2021 йил февраль ойида «Коррупцияга қарши кураш» лойиҳаси бўйича ишлар бошланган. 2022-йил ноябрь ойида тизим тўлиқ тайёр бўлган. 2022-йил декабрь ойида биринчи сертификатлаш аудити ўтказилган, 2023-йил январь ойида сертификатлаштириш аудитининг 2-босқичи муваффақиятли якунланди. Амал қилиш муддати 2026-йил 30-январгача бўлган AVM1-686 / a сертификати «SNAS» (Словакия) халқаро сертификатлаштириш органи, Тошкентда «CERT Inernational» компанияси томонидан тақдим этилди.
«Ўзбекистон аккредитация маркази» ДМ Маъқуллаш тўғрисида гувоҳнома ML.1477-son
2024-йил июль ойида «Давлат белгиси» ДУКнинг қоғоз фабрикаси лабораторияси Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан синов лабораторияси маъқулланганлиги тўғрисида гувоҳнома олди. Гувоҳнома № ML.1477.