Банкноталар мижозларнинг талаб мезонларига мувофиқлиги, ишлаб чиқариш сифати ва сохталаштиришдан юқори даражада ҳимя қилиш муҳим талаблари қўйилган.
Банкноталар ишлаб чиқарилишидаги дизайни, расмининг концепцияси, мураккаблиги ва базавий қадир-қиймати мухим жихатларидандир. Бу нафақат тўлов воситаси, давлатнинг рамзи сифатидаги ноёб ва унутилмас тасвирдир.
Бундан ташқари, банкноталар узоқ вақт давомида аслини сақлаб туриши учун эскиришга чидамли ва бардошлик хусусиятига эга қоғоздан фойдаланишини хисобга олиш мухимдир.
Босиб чиқариш даражаси банкноталарнинг сифати ва мустахкамлигини таъминлайдиган мухим омилдир. Хамда сохталаштиришдан юқори химояни таъминлаш учун индевидуал (такрорланмас) химоя элементларидан фойдаланилади.