Davlat Belgisi

Loading

Биометрик ҳужжатлар

Ҳозирги вақтда чет элга чиқиш учун биометрик паспорт (паспорт) 2 турда ишлаб чиқарилади: Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари учун. 

Паспорт 48 саҳифадан иборат бўлиб, давлатдан ташқарига чиқишда фойдаланиш учун мўлжалланган. 

Паспортнинг 3-46-саҳифалари 90 г / м2 зичликдаги ҳимояланган қоғоздан ишлаб чиқарилади. Қалбакилаштиришдан ишончли ҳимоя ва узоқ мудад хизмат қилади. 1-2 ва 47-48 бетлар 120 г/м2 қоғоздан тайёрланган бўлиб, уларни янада мустаҳкам ва бардошли қилади.

Паспорт саҳифаларидаги барча матн ва график материаллар замонавий босиб чиқариш технологиялари – офсет ва интаглио ёрдамида амалга оширилади.

Паспортнинг барча саҳифаларидаги ёзувлар, сарлавҳалар ва бошқа маълумотлар ҳам офсет ва интаглио босиб чиқариш ёрдамида амалга оширилади.

Айниқса паспортнинг форсатс ва 3 саҳифасининг кўринишига алоҳида этибор берилган. Улардаги нақшли безаклар ўзига хос эстетик қиймат бериб интаглиода босиб чиқарилиши қалбакилаштиришдан ҳимоя қилади.

Skip to content