“Давлат белгиси” МЧЖ Бош директори Азизхон  Хамидов ҳамда “CraineCurrency” компаниясининг минтақавий савдо директори Ботир Юсупов ўрталарида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар амалдаги ҳамкорлик натижаларини, ўзаро қўшма лойиҳаларни кенгайтириш истиқболлари ҳамда янги йўналишларни забт этиш имкониятларини муҳокама қилдишди. Учрашув давомида “Давлат белгиси” МЧЖ Бош директори Азизхон Хамидов томонидан , ҳозирги кунда “Давлат белгиси” МЧЖ минтақадаги камнамо ва ҳалқаро стандартларида рақобатлаша оладиган компетенция марказларидан бирига айланиб бораётганлиги такидлаб ўтилинди. Ҳозирда ҳимояланган маҳсулотлар — банкнот қоғози ва полиграфия маҳсулотларини — ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳалар етакчи хорижий компаниялари билан расмий ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Шунингдек, сухбат давомида юқори даражадаги ижро сифати, мураккаб сув белгиларининг чуқур интеграцияси ҳамда кенг ҳимоя ипларини (6 мм гача) жорий этиш бўйича буюртмачилар талабларига тўлиқ жавоб берилиши ва минтақада сифат стандартини белгиланишига алоҳида урғу берилди. Томонлар ҳамкорлик форматини кенгайтириш, жумладан янги лойиҳаларни ишга тушириш ва муваффақиятли амалиётларни кенг жаҳон миқёсида жорий этиш ниятини тасдиқладилар. Қўшма фаолиятни барқарор ўсиш моделини шакллантириш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда тармоқни комплекс ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш асосий вазифага айланди. Мазкур учрашув ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги босқичи бўлиб, барқарор ривожланиш, инновацион ёндашув ва узоқ муддатли самарадорликка қаратилган умумий стратегик йўналиш тасдиғи бўлди.