“Davlat belgisi” МЧЖ бош директори Хамидов Азизхон Хамидович раҳбарлигида “Oberthur Fiduciaire” компаниясининг минтақавий савдо директори William Stamper билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида жорий йилнинг ҳамкорлик натижалари, ҳамда қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ислоҳотлари ва янги йўналишларга чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Давлат Белгиси” МЧЖ томонидан сўнгги бир йил давомида ҳимояланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича – махсус ҳимояланган қоғозидан тортиб банкнотларни чоп этишгача – соҳа бўйича жаҳон етакчилари билан биргаликда ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширилётгани таъкидлаб ўтлинди.
Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан янги ташаббусларни йўлга қўйишга ва лойиҳаларни кенг жаҳон миқёсида ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Яқин вақт ичида “Oberthur Fiduciaries” корхонасига техник мутахассисларнинг ташрифи режалаштирилган бўлиб, унда чоп этиш ва пардозлаш жараёнлари билан батафсил танишиш имконияти яратилади.
Учрашув ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди ҳамда барқарор ривожланиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича умумий йўналишни яна бир бор тасдиқлади.
