Davlat Belgisi

Loading

Корхона тарихи

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси 1992-йилда ташкил этилган ва 2019-йилда о Ъ збекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилди.

Босма фабрикаси 1993 йилда ташкил этилган ва шу йили Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг биринчи партиясини чиқарилган. 2005 йил паспорт ва бошқа махсулотларни ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш биноси фойдаланишга топширилди.

Қоғоз фабрикаси 1995 йил март ойида ишга туширилган ва PapirFabrik Louisenthal GmbH (Германия) томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган илғор ускуналар ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Юқори сифатли, қоғозни қалбакилаштиришдан ишончли ҳимоя қилиш, технологияларни доимий равишда такомиллаштириш Қоғоз Фабрикаси фаолиятининг асосий мезонидир.

Зарбхона дунёдаги энг ёш зарбхоналардан биридир. Расмий очилиши 1997 йил март ойида бўлиб ўтди. Зарбхона хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Ускуналар SCHULER PRESSEN, ACSYS ва бошқалар каби таниқли компаниялар билан ҳамкорликда ўрнатилган.

Skip to content