Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Истиқбол банкноталари” мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди
2026-йил 13–14-май кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида Марказий Осиё ҳамда Буюк Британиядан ташриф буюрган соҳа мутахассисларини бирлаштирган “Келажак банкноталари” мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди.
Семинарнинг биринчи босқичи 2026-йил 13–14-май кунлари Самарқанд шаҳрида “Де Ла Руе” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Давлат белгиси” МЧЖ кўмагида ташкил этилди.
Семинар Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиб, унда Марказий Осиё ва Европадаги марказий банклар ҳамда ҳимояланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон марказий банклари вакиллари, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Банкнот фабрикаси мутахассислари ҳамда Буюк Британиянинг “Де Ла Руе” компанияси экспертлари қатнашди.
Семинарнинг ялпи мажлисларида иштирокчилар рақамли трансформатсия, юқори даражадаги ҳимояга эга банкноталарни ишлаб чиқиш, янги авлод голографик ҳимоя ечимлари – “Оптилигҳт” технологияси, шунингдек, нақд пул муомаласи жараёнларини янада такомиллаштиришга хизмат қилувчи таҳлилий дастурий модул бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Шунингдек, семинар доирасида интерактив амалий машғулотлар ташкил этилиб, унда иштирокчилар банкноталар ишлаб чиқарилиши ва босма сифати бўйича эксперт баҳолаш ишларини амалга оширдилар.
Мазкур халқаро семинар ташкилотчилар ва иштирокчи ташкилотларнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, очиқ ва конструктив мулоқотни ривожлантириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга бўлган интилишини яна бир бор намоён этди.
Семинарнинг якуний босқичи “Давлат белгиси” МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиш дастури доирасида ташкил этилди.
“Давлат белгиси” МЧЖ қоғоз фабрикасида юқори сифатли ҳимояланган қоғоз ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий устахона фаолият юритмоқда. Мазкур ишлаб чиқариш мажмуаси корхонанинг технологик маркази ҳисобланади. Бу ерда исталган мураккабликдаги сув белгиларини (wатермарк) қоғоз таркибига интегратсия қилиш имконияти мавжуд бўлиб, бу тайёр маҳсулотнинг ўзига хослиги ва юқори даражадаги ҳимоясини таъминлайди.
1994-йилда фойдаланишга топширилган “Давлат белгиси” МЧЖ босма фабрикаси бугунги кунда сифат ва ишончлилик тимсолига айланган. Корхона ИСО 9001 (Сифат менежменти тизими), ИСО 37001 (Коррупсияга қарши бошқарув тизими) ҳамда ИСО 14298 (Интерграф) халқаро стандартлари бўйича сертификатланган бўлиб, бу
“Давлат белгиси” МЧЖ фаолияти илғор халқаро амалиётларга тўлиқ мос равишда йўлга қўйилганини тасдиқлайди.
Корхона ҳудудида 50 дан ортиқ замонавий технологик ускуналардан иборат ишлаб чиқариш парки фаолият кўрсатмоқда.
Босма ишлаб чиқаришда босма шаклларни тайёрлашнинг замонавий рақамли технологияларидан, шунингдек, офсет босма, интаглио (чуқур босма) ва трафарет босма технологияларидан кенг фойдаланилади.
Офсет босма замонавий кўп рангли ускуналарда, сифатни автоматик назорат қилиш тизимлари асосида амалга оширилади. Юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари тасвир элементларининг мукаммал мослигини, ранг узатишнинг барқарорлигини ҳамда босма сифатининг юқори даражасини таъминлайди. Бу эса энг юқори даражадаги ҳимоя, аниқлик ва халқаро стандартларга мувофиқликни талаб этувчи банкноталар ишлаб чиқаришда алоҳида аҳамият касб этади.
Интаглио босма замонавий кўп рангли ускуналарда бажарилиб, релеф элементлари ҳамда тактил ҳимоя белгиларини шакллантириш имконини беради. Мазкур технология тасвирнинг юқори аниқлиги, чуқурлиги ва мустаҳкам ҳимоя хусусиятларини таъминлайди. Ишлаб чиқариш жараёни автоматик сифат назорати тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, бу босма параметрларининг барқарорлиги ва ҳимояланган полиграфия соҳасидаги қатъий талабларга тўлиқ мувофиқлигини кафолатлайди.
Босма фабрикада замонавий ҳимоя технологиялари ва махсус бўёқларнинг кенг ассортименти қўлланилади. Маҳсулотларда микро матн, камалак (раинбоw) босма, интаглио босма, яширин ҳамда ултрабинафша (УВ) тасвирлар каби комплекс ҳимоя элементлари қўлланилади. Корхонанинг ўз лабораториясида йўлга қўйилган кўп босқичли сифат назорати маҳсулотнинг кимёвий ва механик таъсирларга чидамлилигини синовдан ўтказиш орқали ишлаб чиқаришнинг юқори технологик даражасини тасдиқлайди.
Маҳсулотларни рақамлаш жараёни горизонтал ва вертикал рақамлашни, шунингдек, автоматик сифат назорати асосида интегратсиялашган лаклаш жараёнини амалга ошириш имкониятига эга замонавий юқори технологик ускуналарда бажарилади.
Кесиш ва якуний ишлов бериш ишлари тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилади. Бу эса тайёр маҳсулотнинг юқори аниқлиги ва бенуқсон сифатини таъминлайди.

