Жорий йилнинг апрель ойи якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли халқаро “Global Currency Forum”да “Давлат белгиси” МЧЖ Бош директори Азизхон Хамидов иштирок этди

Жорий йилнинг апрель ойи якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли халқаро “Global Currency Forum”да “Давлат белгиси” МЧЖ Бош директори Азизхон Хамидов иштирок этди. Мазкур форум ҳимояланган қоғоз маҳсулотлари, банкнотлар ишлаб чиқариш ҳамда замонавий ҳимоя технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга бағишланган муҳим халқаро платформалардан бири сифатида эътироф этилади. Форум доирасида соҳанинг етакчи халқаро компаниялари, жумладан “De La Rue International” (Буюк Британия), Oberthur Fiduciaire (Франция) shuningdek Gieseke+Devrient (Германия), “Louisenthal” (Германия), “Crane Currency” (Malta/Shvetsiya), “SICPA (Швэйтсарийа), Koenig Bauer (Швэйтсарийа), Komori Corporation (Япония), Gleitsmann Security Inks GmbH” (Германия), Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг Банкнот фабрикаси вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик йўналишларда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

““Global Currency Forum”нинг муҳим натижаларидан бири сифатида Ўзбекистон Респубикасининг Марказий банки, “Давлат белгиси” МЧЖ ҳамда “Oberthur Fiduciaire” ва “De La Rue International Limited” компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди ва келишувларга эришилди. Эришилган келишувларни амалий жиҳатдан изчил давом эттириш мақсадида “Gieseke + Devrient” (Germaniya) ҳамда “Crane Currency” (Malta/Shvetsiya) компаниялари вакиллари билан қўшимча ишчи тартибида учрашувлар ташкил этилди. Мазкур музокараларда келгуси йил учун мўлжалланган экспорт лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди. Форум якунларига кўра, томонлар ўзаро ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда узоқ муддатли стратегик шерикликни ривожлантиришга қатъий интилишларини билдирдилар. Халқаро миқёсдаги ушбу тадбирда иштирок этиш ҳимояланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда илғор ҳимоя технологиялари соҳасида профессионал тажриба ва билим алмашиш учун самарали майдон яратди. Шу билан бирга, эришилган натижалар ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли халқаро шерикликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

“Давлат белгиси” МЧЖ форум ташкилотчиларига тадбирнинг юксак савияда ташкил этилганлиги, мазмунан бой дастури ҳамда иштирокчилар ўртасида самарали профессионал мулоқот олиб боришлари учун яратилган қулай шарт-шароитларга алоҳида миннатдорчилик билдиради. Ўтказилган учрашув ва музокаралар ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини диверсификация қилиш, шунингдек қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.